Муҳтожларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлайди
Муҳтожларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкам боғланишига, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларини ортишига, жамият равнақи учун олиб борилаётган ишларнинг ривож топишига хизмат қилади.
Ҳукуматимиз томонидан карантин муносабати билан жорий этилган чекловлар вақтида ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни молиявий қийинчиликлардан сақлаб қолиш мақсадида ёрдам пуллари ажратилмоқда. Имконияти чекланган ёки ёлғиз қариялар, чекка ҳудудларда яшовчи ночор оилалар, доимий иш ва даромад манбасига эга бўлмаган, карантин даврида моддий таъминоти узилиб қолган аҳоли қатламига ҳомий ташкилотлар ва хайрия фондлари томонидан доимо эътибор берилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, уларга озиқ-овқат, дори-дармони каби бирламчи эҳтиёж маҳсулотларини мунтазам етказиб бориш каби хайрия ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ ХҚМБ катта инспекторлари ва АТ “Алоқабанк” ходимлари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти шаҳар-туманларида яшовчи карантин даврида моддий таъминоти узилиб қолган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд 483 нафар хотин-қизларга ёрдам бериш мақсадида “Замин” Халқаро жамоат фонди ҳисобидан ажратилган жами 483.000.000 сўм пул маблағлари туширилган банк карталари ўз эгаларига топширилди.