28 Август 2021 йил 783

“Мустақиллик: тинчлик, тараққиёт, барқарорлик”


Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Мустақиллик: тинчлик, тараққиёт, барқарорлик” мавзусида Маърифат дарси бўлиб ўтди. Унда Қарши давлат университети доценти Тоҳир Қурбонов мустақиллик халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами эканлигини, уни қўлга киритиш учун аждодларимиз асрлар давомида курашганини қайд этди. Мамлакатимиз истиқлолни қўлга киритгач, ўтган даврда халқимиз осуда осмон остида тинч, фаровон кечирмоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарорлик боис давлатмиз тараққий этиб, жаҳонда етакчи давлатлар сафидан жой олаётир.
Шунингдек, Маърифат дарсида Ички ишлар вазирлигининг “Эл-юрт осойишталиги генераллари” китоби тақдимоти ҳам бўлди. Тақдимотда ички ишлар органлари фахрийлари ҳам сўзга чиқиб, китоб тўғрисида ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

Text to speech