5 Сентябр 2022 йил 364

Мустақиллик дарси

    “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида давлатмиз мустақилигининг 31 йиллиги тантаналари  муносиб нишонланган юртимизда бугун барча умумтаълим мактаблари яна ўқувчиларни ўз бағрига олди.

   Биринчи қўнғироқ тадбири муносабати билан Қарши шаҳар 34-ўрта мактабда ташкил этилган тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев иштирок этиб, барча қатшнашчиларни мустақиллик байрами ва янги ўқув йили бошланиши муносабати табриклади. Ўқувчилар келгусида ўз билими билан Ватан равнақига ўз ҳисаларини қўшишига ишонч билдирди. 

    Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари иштирокчиларга намойиш этилди.

   Тадбир якунида Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи полковник Бобораҳим Мирзаев мазкур мактабнинг 8-в-синфи ўқувчилари билан “Мустақилликка бағишланган, “Ёшлар – келажак пойдевори” мавзусида дарс машғулоти ўтди. Унда халқимиз истиқлолни қўлга киритиши жараёнлари, бу йўлда кураш олиб борган буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар берилди.

    Дунё тамаддунига ўз ҳиссаларини қўшган буюк бобоколонларимиз издоши бўлган ёшлар ўз билими ва фидокорлиги билан Ватан равнақига, юрт фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшиши шубҳасиз.

Text to speech