Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимлар, ногирон ва боқувчисини йўқотган фахрийлар ҳолидан хабар олишди
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Х.Бозоров ва соҳавий хизматлар раҳбарлари Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бориб нафақага чиққан фахрийлар ва хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди. Ички ишлар органларида фаолият кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган етти нафар марҳум ходимларнинг ҳам оиласига ташриф буюрилди. Уларнинг ота-оналари, оиласи, фарзандлари ва қариндошлари билан суҳбатда давомида марҳумларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва жонбозлиги, жасорати ёшларга ўрнак эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари, ички ишлар органлари нафақахўри, истеъфодаги полковник Нарзулла Жуманов, истеъфодаги капитан Тамара Зинченко, истеъфодаги подполковник Файзулла Худойбердиев хонадонида бўлган бошқарма раҳбарияти фахрийлар билан самимий суҳбат қуришди. Фахрийлар ўзининг кўп йиллик фаолияти давомида амалга оширган ишлари, тарихда қолган йиллар суронидаги хизматнинг масъулият ва машаққатлари тўғрисида йиғилганларга сўзлаб беришди. Байрам куни шогирдлар ташрифидан фахрийларнинг қувончи чексиз бўлди.
Тадбирда ташриф буюрилган оилаларнинг маиший ва бошқа муаммолари ўрганилиб, моддий ва маънавий кўмак берилди.