Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ўтаётган байрам шодиёналарини юксак савияда ўтиши учун
Қашқадарё вилоятида мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтаётган байрам шодиёналарини намунали, тинч ва осуда ўтказиш, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Ж.Атаев очди. Бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок етган йиғилишда ходимларнинг хизматга шайлиги ва тайёргарлиги, фаолиятда хизмат интизоми ва қонунчиликка сўзсиз риоя етиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш, енг муҳими, соҳа ходимларига фуқароларнинг орасида бўлган еътибор ва ишончни йўқотмаслик бўйича тегишли йўриқнома берилди.
Бир сўз билан айтганда ҳар бир ички ишлар органлари ходимларига “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!” еканлиги уқтирилди.