28 Август 2024 йил 465

Mустақиллик байрами арафасида ички ишлар органлари ходимларига янги уйлар калити топширилди

Бугун Қарши шаҳрининг “Чўлқувар” маҳалласида кўп қаватли уйни ўз ичига олган  “Яшил замин” турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Янги турар-жой мажмуасини очиш тадбирида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов, секторлар раҳбарлари жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари, фахрийлар кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 март кунидаги “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” Қарорига асосан субсидия асосида етти нафар  ҳамда Ички ишлар вазирининг 2023 йил 8 августдаги тегишли буйруғига биноан уч нафар Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларига Қарши шаҳар “Чўлқувар” маҳалласи ҳудудида янги қурилган кўп қаватли уйнинг хонадонларни калити топширилди.

Истиқлолнинг 33 йиллиги арафасида топширилган уйлар ички ишлар органлари ходимлари учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Text to speech