Мустақиллик байрами арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов раҳбарлигида 3 секторга худудидаги Косон туманининг оталиққа бириктирилган ёшлари билан оммавий-маданий ва спорт тадбирлари уюштирилди.
Давлатимиз раҳбари ёшларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Зеро, ёшлар мамлакатимиз келажаги. Президентимизнинг қабул қилган ҳар бир қарор ва фармонларида бу ўз аксини топган.
Жойларда ўтказилаётган ҳар бир тадбирларда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажагига дахлдор, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш бош мақсад бўлмоқда.
Қашқадарё вилоятида ҳам бу борада бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг узвий давоми сифатида мустақиллик байрами арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов раҳбарлигида 3 секторга худудидаги Косон туманининг оталиққа бириктирилган ёшлари билан оммавий-маданий ва спорт тадбирлари уюштирилди.
Соғ танда-соғлом ақл деганларидек, тадбир эрта тонгда туман марказий кучасида косонлик оталиққа олинган уюшмаган ёшларнинг беш километрга оммавий югуриш марафони билан бошланди,марафон иштирокчилари ғолиблик учун бор куч махоратларини ишга солиб финиш сари югурдилар.