26 Август 2024 йил 277

Мустақиллик айёми арафасида Чироқчи туманида 8 та таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди

Бугун, мустақиллик аёмининг 33  йиллиги муносабати билан Чироқчи туманида 6 та мактаб 2 та ОНМТТ очилиш маросими ўтказилди.

Унда Чироқчи туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби 990 ўринли янгидан замонавий бино(12 млрд. 300 миллион сўм) фойдаланишга топширилган бўлса,

5-умумий ўрта таълим мактаб 540 ўринли мактаб (9 миллиард 900 миллион сўм)га қўшимча бино қурилган. Шунингдек, 67-мактаб 360 ўринли қўшимча бино (5 млрд. 891 миллион сўм), 107-сонли мактаб 150 ўринли қўшимча бино (5 млрд.  200 миллион сўм), 53-мактаб 360 ўринли қўшимча бино (6 млрд. 720 миллион сўм), 122-мактаб 120 ўринли (1 млрд. 300 миллион сўм)  қўшимча бинолар қурилди.

Таълим ташкилотларини очилиш маросимида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов, сектор раҳбарлари,  Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Убайдулла Орипов ҳамда соҳавий масъуллар, ОАВ ходимлари, журналист, блогерлар иштирок этишди.

Text to speech