Мурожаатлар жойида ечим топди
Фуқаролар билан бевосита ва очиқ
мулоқот қилиш орқали муаммоларини аниқлаш ҳамда ечим топиш мақсадида Қашқадарё
вилояти секторлар раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар масъуллари билан Миришкор
туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда Қашқадарё вилояти ИИБ
бошлиғи ўринбосари, полковник Азиз Алланазаров фуқароларнинг ички ишлар
органларига ишга кириш, тергов ва ЙҲХБ ходимларининг суриштирув ҳаракатларига
оид 10 та мурожаатларини қабул қилди.
Оммавий сайёр қабулда
мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, текшириш учун вақт
талаб этиладиганлари алоҳида назоратга олиниб, масъулларга бириктирилди.
Кўлами кенг қабулда Миришкор
туманидаги “Миробод” маҳалласида фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келган
Гулбахор Рахманова ва Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Абдувалижон Бердиев
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олингани муносабати билан уларга
фуқаролик ИД-карталари тантанали равишда топширилди.
Вилоят ИИБнинг масъул ходимлари
томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш
борасида сайёр қабуллар давом эттирилмоқда.