23 Март 2022 йил 595

Мурожаат сектор раҳбари томонидан ҳал қилиб берилди

Қарши шаҳрида яшовчи 1971 йилда Тожикистон Республикасида туғилган фуқаролиги бўлмаган шахс Джурайева Сайёра Умаровна Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонуни 6-моддаси талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиш учун асослар етарли бўлсада, белгиланган тартибда хужжатларни тайёрлашга ҳамда давлат божини тўлашга оилавий ва моддий шароити етмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш бўйича мурожаат қила олмасдан келаётган эди.
Бироқ, ушбу муаммо Қарши шаҳар 3-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан қисқа вақт ичида ўрганилиб, фуқаролиги бўлмаган шахс С.У.Джурайевага кўрсатилган ҳуқуқий ва моддий ёрдам натижасида у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олиниб, Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси расмийлаштирилиб мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Text to speech