27 Июн 2022 йил 285

Мурожаатлар ечилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги “Сарбон-гарден” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан суд-ҳуқуқ масалаларига оид Китоб, Яккабоғ ва Шаҳрисабз ва бошқа туманларида истиқомат қилувчи фуқароларининг мурожаатлари қабул қилинди.
Оммавий сайёр қабулда 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шундан 13 та мурожатлар ижобий ечим топди. 1 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қўшимча суриштирув ва вақт талаб этадиган 9 та мурожаат ижроси назоратга олинди.
Уюштирилган оммавий сайёр қабул одилона, очиқ ва шаффоф ўтказилгани учун фуқаролар муҳтарам Президентимизга, Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Text to speech