МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПМОҚДА
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Х. Атаназаров Шаҳрисабз тумани 3-сектор штабида Сайёр қабул ўтказди. Одамларнинг кундалик турмуш тарзи ва бошқа муаммоларини тинглаб ҳал этиш мақсадида ташкил этилган қабулда туман ҳокимлиги, ИИБ ва секторлар ишчи гуруҳи ва 20 нафар фуқаро иштирок этди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда 18 нафар фуқаронинг электр энергиясида ва ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, ишга кириш ва банк кредити олиш борасидаги мурожаатлари тингланди. Қабулда мурожаатларнинг 4 таси ҳал этилди. Жумладан, Шаҳрисабз тумани “Ўрда” мФЙда яшовчи Д.Жамилованинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, унинг 0.5 ставка иш ҳажми 0.75га оширилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган 7 та мурожаат тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.