26 Август 2022 йил 285

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев ижтимоий-иқтисодий, кундалик ва маиший, ҳуқуқий  ва бошқа  турли масалалар билан келган фуқароларни қабул қилди. 

 Бошқармада жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш хонасида бўлиб ўтган қабулда ҳар бир мурожаатни тинглаб, бирма-бир кўриб чиқди.

Мурожаатлар асосан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш, маиший муаммоларини бартараф этиш, тергов ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатлар, ички ишлар органларига ишга кириш, соҳа ходимлари фаолиятидан миннатдорчилик кабилардан иборат бўлди.

Қабулда аксар мурожаатлар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган муаммолар назоратга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech