3 Март 2021 йил 581

Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Х.Атаназаров бошқарма Қабулхонасида фуқароларни қабул қилди. Турли муаммолар билан қабулга келган 18 нафар фуқаролардан 12 та мурожаат келиб  тушди, олиб борилаётган  жиноят ишлари ҳамда тергов жараёни билан боғлиқ бўлган муаммоли ҳолатлар билан мурожаат қилган фуқаролар А.Камолов, О.Каримов, И.Хужамуродов, Ғ.Юсупов, Х.Жўраевларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 7 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Text to speech