Мурожаатлар билан ишлаш тартибини такомиллаштиришга оид семинар-тренинг
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва ИИВ масъул ходимлари иштирокида икки кунлик минтақавий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда жойлардаги ички ишлар бўлимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш” бўйича масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига йўлланган мурожаатларнинг натижаларини электрон тизимга бириктириш, мурожаатдаги масалани қандай қонуний ҳал этишнинг ҳуқуқий асослари ҳақида семинар-тренинг иштирокчиларига тегишли тушунчалар берилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига 2020 йилда ўртача 1 000 000 мурожаат келиб тушганлиги, ушбу мурожаатларнинг 12 фоизи ички ишлар органларида кўриб чиқилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида Қонун ва ИИВнинг тегишли буйруғининг айрим қоидаларни йиғилиш иштирокчиларига Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари оддий ва содда тилда равон тушунтирилди.
Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида дуч келаётган муаммоли вазиятлар бўйича ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими С.Н.Мамадиев ва ИИВ масъул ходимлари подполковниклар Ш.Абдумуратов, Ш.Қуйчиев ва ИИВ ЙҲХБ ходими подполковник Д.Реджабова иштирок этди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати