Муқаддам содир этилган ўғирлик жинояти бармоқ изидан фош бўлди
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга 2021 йил 05 декабрь куни шаҳарнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи Ш.Ф. “102” хизматига мурожаат қилиб, шу куни соат 13:00ларда “Тико” русумли автомашинасини “Қарлиқбоғот” МФЙда қолдириб кетганида, автомашина салонида бўлган 24 дона 0,5 литрлик “FLASH”, 24 дона 0,25 литрлик “FLASH” энергетик ичимликлари, 10 дона 0,5 литрлик “Балтика” пивоси, 5 дона “Milano” сигарети, 5 дона “Esse” сигарети, 10 дона “Pall mall mix” сигарети, 10 дона “Kent 6” сигарета ва 5 дона “Тошкент-Шахрисабз” ароғи, жами 760.000 сўмлик маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ бошлиғи подполковник А.Турақулов томонидан ҳодиса жойидан 6 дона бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБ эксперти лейтенант А.Худойбердиев томонидан текширилганида, 3 дона бармоқ излари шаҳарнинг “Нуристон” МФЙда яшовчи К.Р.га тегишлилиги аниқланган.
Қарши шаҳар 1-сонли ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятда шаҳарнинг “Насаф” МФЙда яшовчи Б.А. ҳам иштирок эканлиги аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 2 блок "FLASH” ичимлиги расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.