8 Август 2023 йил 322

Муҳокамада  хизмат интизоми ва қонунчилик ижроси

Қашқадарё вилояти ИИБда  шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида турли коррупсион ҳамда  фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларни олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ, вазирлик ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти ва айрим  ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Кўлами кенг йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов очди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида фуқаролар билан муомала маданияти, коррупсион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди. Фаолият давомида тарбиявий-профилактик, “ходимбай” ишларни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизларни олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.

Кўлами кенг тадбирда сўз олган ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжанов ички ишлар органлари ходимлари томонидан автомашинани ҳужжатсиз бошқармаслик, фаолият жараёнида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, пировардида халқ манфаатларига хизмат қилишни устувор билиш, тамагирлик ва коррупсион ҳолатларга йўл қўймаслик бугунги кун талаби эканлигини шахсий таркиб эътиборига етказди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига уй ва автомашина олиш, таъмирлаш, даволаниш ва бошқа йўналишларда берилаётган шунча имкониятларга қарамасдан вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан тамагирлик, мансаб мавқеидан фойдаланиш, коррупсия ҳолатларига йўл қўяётгани нафақат бошқарма, балки вазирлик раҳбариятини ҳам ташвишга солаётгани танқид остига олинди.

Хизмат давомида ходимлар ўртасида коррупсия ва бошқа қонунбузилиши ҳолатлари ходимлар томонидан юқоридаги каби салбий ҳолатлар юз берганда ички ишлар органларидан бўшатиш билан чекланиб қолмасдан жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши тўғрисида ходимлар расман огоҳлантирилди.

Йиғилишда Қарши шаҳар бош имом хатиби – “Хонақо” жоме масжиди имоми Яҳёхон Мансуров сўзга чиқиб, динда ҳам, қонунда ҳам пора олиш ва бериш жинояти оғир гуноҳ эканлигини таъкидлади. Бу борада Ислом динида пора хусусида келтирилган фикрларни иштирокчиларга тушунтирди.

Тадбирда ўз хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндошиб, коррупсион ҳолатни олдини олгани ва фуқароларда ички ишлар органларига бўлган ишончни мустаҳкамлагани учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори катта сержант Сухроб Норимов бошқарма раҳбарияти томонидан пул мукофоти билан тақдирланди.

Тадбирда “Сўнгги пушаймон”  мавзусидаги видеофилм иштирокчиларга намойиш этилди.

Text to speech