2 Феврал 2024 йил 551

Муҳокама йиғилиши ўтказилди

Ишчи гуруҳ вакиллари ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўлларда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Шаҳрисаб шаҳрида жойлашган 1-сонли Касб ҳунар мактабида ҳайдовчилар, аҳоли, МФЙ раислари ва фаоллари, ота-оналар, ўқувчи ёшлар, шунингдек жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Унда шу йил 2024-йил январь ойида айнан шу мактабда ўқучи томонидан содир этилган йўл-транспорт ходисаси ва уларни келтириб чиқарган омиллар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумотлар берилиб, бу каби ҳодисаларни олдини олиш, вояга етмаган фарзандларига рул бошқарувиcни ишониб топширмаслик, ҳайдовчилик гувоҳномаси олмасдан туриб транспорт воситаси бошқармаслик, хавфсиз йўл ва маданиятли ҳаракат иштирокчилари сонини ошириш учун тарғибот-ташвиқот ишларида барча бирдек фаолликка чақирилди.

Муҳокама йиғилиши танқидий руҳда бўлиб ўтди.

Text to speech