Муносабат
Ижтимоий тармоқларда "Chiroqchi tumani Оqoltin MFYda yer uchun talash” сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан МУНОСАБАТ.
2022 йил 31 март куни соат 09-00да Чироқчи тумани Оқ олтин МФЙда жойлашган “Шомурод ота” фермер хўжалиги раҳбари А.Д. ўзига тегишли бўлган 20 гектар ер майдонини шудгор қилмоқчи бўлганида бир нечта фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. Натижада фермер ички ишлар органларига ҳолат бўйича хабар бергач, ходимлари воқеа жойига етиб келиб, жамоат тартибини сақлаб, кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олган.
Ҳолат юзасидан қаршилик кўрсатган фуқароларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун Чироқчи тумани ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти тўғрисида асослантирилмаган, нотўғри ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини, бундай ҳолатлар учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.