8 Феврал 2025 йил 658

“Мумтоз адабиёт намоёндалари билимдони”

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўртасида “Мумтоз адабиёт намоёндалари билимдони” викторинаси бўлиб ўтди. 

Унда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, шаҳар-туман ички ишлар бўлими ходимлари буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби,  шоир Алишер Навоий ҳамда моҳир саркарда, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оид билимлари синовдан ўтказилди. 

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Яккабоғ туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, майор Баходир Ражабов ғолиб бўлди. Кейинги совринли ўринларни Қарши туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Мансур Зияев ва Ғузор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Рамазон Ортиқов банд этди. 

Ғолибларга вилоят ИИБнинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech