Мулоқотда муаммолар ўрганилди
“Касалликни даволашдан кўра, олдини олган
афзал” деганларидек, ДХХ вилоят
бошқармаси бошлиғи, вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғи бошқарма ЖХХ ППХ ва
ЖТСБ Реабилитация этиш марказида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган шахслар билан
профилактик суҳбатлар ўтказишди.
Очиқ мулоқот
руҳида кечган профилактик суҳбатларда турар жойи ноаниқ бўлган шахсларнинг
турмуш тарзи, қизиқишлари ўрганилиб, айни пайтда фуқароларнинг бу жойда
сақланиш сабаблари, уларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар кўздан
кечирилди.
Учрашувда
марказда сақланаётган шахсларнинг яқинларини топиб алоқа ўрнатиш, уларни оиласи
бағрига қайтариш, ишга йўналтириш, мабодо яқинлари бўлмаса “Мурувват уйи”га
жойлаштириш бўйича марказ ходимларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.