8 Феврал 2024 йил 194

“Мулоқот психологияси" мавзусида семинар-тренинг

Қашқадарё вилояти ИИБда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бош психологи томонидан  “Мулоқот психологияси" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда  ходимларни хизмат фаолияти давомида иш самарадорлигини ошириш, руҳий тушкунликларни олдини олишга қаратилган психологик тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Сўнгра, тренингда ходимларнинг ўзаро мулоқот психологияси, муомала маданиятини шакллантириш, фуқаролар билан низоли ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги, стресли вазиятлардан чиқиш борасида амалий машғулотлар ўтилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech