20 Апрел 2024 йил 335

Муҳим мавзуда семинар бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ФВБ да “Шахсий таркибга ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришда ахборот истеъмоли маданиятининг ўрни. Кибермакондаги диний cонтент мазмуни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Унда, вилоят ИИБ масъул ходими томинидан “Ахборот жамиятининг шаклланиши шароитида сиёсий, маданий, ижтимоий ҳаётда диннинг роли”, “Диний мазмундаги виртуал таҳдидлар” ва “Кибермакондаги географик боғлиқликлар” хусусида батафсил тушунчалар берилди.

Қолаверса, мутахассис интернет тармоғидан фойдаланишда ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш, сохта профиль остидаги диний радикал сайтлардан фойдаланилмаслик, “дўстлашиш” да ҳам адашмаслик лозимлиги ҳақида иштирокчиларга таъкидлаб ўтди.

Семинар иштирокчиларнинг диний билимларини мустаҳкамлаш баробарида, қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилгани билан аҳамиятли бўлди.

Text to speech