1 Феврал 2023 йил 274

Муҳим қарор тарғиботи

Миришкор туман ИИБда шахсий таркиб иштирокида муҳтарам Президентимизнинг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023 йил 20 январдаги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, Миришкор туман ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.  

Кўлами кенг йиғилишда бошқарма ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари подполковник И. Худойқулов сўзга чиқиб, Юртбошимизнинг қарорида ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ишлашини таъминлаш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари ва бутун юртимизда қонун устуворлиги, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш асосий вазифа этиб белгилангани таъкидлади.

Қарорда ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тақдиқлангани айтиб ўтилди. Кодекс талабига кўра ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари “Инсон қадри учун” тамойили асосида ватанпарвар ва халқпарвар бўлиш, хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан хизмат қилиши, жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиши, коррупция ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик ва бошқа бир қатор вазифалар иштирокчилар эътиборига етказилди.

Йиғилишда ўтган йилда хизмат интизоми ва қонунчиликнинг аҳволи эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам таҳлил этилди. Ходимлар томонидан  автотранспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш ва бошқа нохуш ҳолатларга йўл қўйилаётгани танқидий – таҳлил этилди. Бундан ташқари, коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва қонунбузарликларга муросасиз бўлиш борасида иштирокчиларга тегишли тавсия ва йўриқномалар берилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech