Муғомбир телефон шайдоси ушланди
Қарши тумани “Қовчин” МФЙда яшовчи Ф.Панжиев жорий йил 7 август куни бошқарувидаги “Нексия-1” русумли автомашинаси билан Қарши шаҳри бўйлаб кетаётганда бир йўловчи тўхташ ишорасини кўрсатади. Йўловчи Қарши шаҳридаги “Умида” чойхонасидан темир йўл шохбекати атрофига боришини айтиб, автомашинага ўтиради. Манзилга келган вақтда йўловчи телефон қилиб олиш баҳонасида ҳайдовчининг “Samsung A-10” русумли қўл телефонини олиб, автомашинадан тушиб, номаълум томонга қочиб кетади. Вазият бундай тус олишини билмаган ҳайдовчи 102 хизматига қўнғироқ қилди.
Вилоя ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида телефон талончиси қўлга олинди. У Қарши шаҳар “Қарши” МФЙда яшовчи, 2000 йилда туғилган Мухриддин эканлиги аниқланиб, ундан “Samsung A-10” русумли уяли телефон аппарати ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.