16 Январ 2025 йил
2899
Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди
ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра:
⏰Фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ИД-картага алмаштириши лозим.
Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ИД-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.