Муборакда 2024 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлаш ва сертификат асосида қабул қилинишини ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди
Унда вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов,
туман ҳокими Мухтор Хайитмурадов бошчилигидаги барча сектор раҳбарлари, қишлоқ
хўжалиги вакиллари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Муборакда жорий йил ҳосили учун 292 та фермер
хўжалиги томонидан 9 минг гектардан кўпрок майдонда дон экилган. Ғалла ҳосилини
ўриб олиш учун жами 22 дона ғалла ўриш комбайнини жалб этиш режалаштирилган.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз муддатида ва
сифатли ўтказиш мақсадида туманда 11 та ўрим отряди ташкил этилган. Ҳар бир отрядга
2 та комбайн, ғаллани ташиш учун 13 дона юк ташиш автомобили ажратилган бўлиб,
кўчма таъмирлаш устахонаси ва ёқилғи ташиш воситалари ҳам бириктирилган.
Семинарда бажарилиши лозим бўлган масалалар
белгилаб олиниб, комбайн операторларига пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари
топширилди.