31 Июл 2021 йил 508

Муборак туманида фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.


Аҳолини қийнаётган ҳар бир масала, ўз ечимини топмагунча раҳбарларга тинчлик бермайди. Бу жойларда фуқаролар муаммоларини ўрганиш борасида олиб борилаётган сайёр қабулларда ўз аксини топмоқда.
жумладан, Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан Муборак туманида навбатдаги қабулни ўтказди.
Қабулда ҳар бир масалага танқидий-таҳлилий ёндошилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш устувор вазифа сифатида қаралди. Қабулда иштирок этган 14 нафар фуқароларнинг мурожаатларидан 8 таси ижобий ҳал қилинди.
Маблағ ва вақт талаб этадиган 6 та мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ қабуллар давом этмоқда.

Text to speech