Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи "Ширинбулоқ" ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Махсус отряд ходимлари ҳамда Муборак тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган "Тиғ" профилактик тадбири давомида
Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи "Ширинбулоқ" ЙПХ
масканида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Махсус отряд ходимлари ҳамда Муборак
тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган "Тиғ"
профилактик тадбири давомида "Қарши-Бухоро" йўналишида ҳаракатланиб
келаётган Некция-3 русумли транспорт воситаси тўхтатилиб автомашина салони
кўздан кечирилганда автомашина ҳайдовчиси Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро
Т.Ф.нинг ёнидан 10 дона "Карбамазепин" ёзувли психотроп таблеткалар
ва 2 дона оқ-қизил қадоққа ўралган психотроп таблетка борлиги аниқланди.
Бундан ташқари автомашина салонида йўловчи сифатида
келаётган Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро Ҳ.М.нинг ёнидан 1 дона
"Зубр" ёзувли ўткир тиғли пичоқ борлиги аниқланиб, тегишли тартибда
хужжатлаштирилди.