14 Ноябр 2024 йил 753

Муборак тумани Болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов сайёр қабулда фуқаролар билан очиқ мулоқот орқали уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини тинглади. Хусусан, навбатдаги сайёр қабулда саккиз нафар фуқароларнинг ички ишлар органларининг тергов, профилактика хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирувлар, ишга тиклаш билан боғлиқ ҳамда пробация назоратидаги шахсларнинг масаласи атрофлича кўриб чиқилди.

Қабул қилинган мурожаатлардан 2 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш вақт талаб қиладиган мурожаатлар иш юритувга олиниб, масъулларга ҳал этиш топшириғи берилди.

САйёр қабулда 2 нафар талабага олийгоҳда ўқиши учун  тўлов контракти сертификати топширилди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: