6 Октябр 2023 йил 1919

Муаммолар сайёр қабулда ҳал этилмоқда


Жойларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, кўп йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бугунги кун талаби. Бу борада Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбарияти томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Исроил Химматов Қамаши тумани “Нуронийлар маскани”да сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказди. 

Сайёр қабулда фуқароларнинг 34 та м мурожаатлари қабул қилинди. Мурожаатлар асосини коммунал соҳадаги электр энергияси таъминоти, суюлтирилган газ, йўлларни асфалтлаштириш, даволаниш учун тиббий йўлланма олиш, ўзини ўзи банд этиш учун иш қуроллари ва моддий ёрдам масалаларидан иборат бўлди.

Қабул қилинган мурожаатлардан 8 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этадиган 24  мурожаатлар иш юритувга олиниб, масъулларга бириктирилди. 2 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилиб, айрим фуқароларнинг сектор раҳбариятига миннатдорчилиги ҳам маълумот учун қабул қилинди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech