Муаммолар ечим топган сайёр қабул
Жойларда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиш, кўп
йиллардан буён ечимини кутиб турган муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бугунги
кун талаби. Бу борада Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
раҳбарияти томонидан жойларда сайёр қабуллар уюштирилиб, ечимини кутаётган
муаммолар ҳал этилмоқда. Жумладан,
Шаҳрисабз туманида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда Қашқадарё вилояти ИИБ
бошлиғининг ўринбосари подполковник Исроил Химматов фуқароларнинг
мурожаатларини қабул қилди.
Ички ишлар органларининг профилактика ва тергов хизмати
томонидан олиб борилаётган суриштирув билан боғлиқ ва бошқа масалаларга оид 12
нафар фуқароларнинг мурожаатлари
тингланди.
Қабул қилинган мурожаатлардан 5 таси ижобий ҳал қилинган
бўлса, ўрганиш учун вақт талаб этадиган 7 мурожаатлар иш юритувга олиниб, масъулларга
бириктирилди. Тадбирда илк фуқаролик ҳужжати олаётган ёшларга ИД-карталар
топширилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.