12 Декабр 2024 йил 1049

Муаммолар ечим топган сайёр қабул


Шаҳрисбз туманида Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. 

Туманни Хўжахуросон маҳалласида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Таиров 8 нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. 

Мурожаатлар асосан, ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув ҳаракатларининг олиб борилиш жараёнлари, фуқаролик ҳужжати олиш масалаларидан иборат бўлди. 

Қабул қилинган мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганиш учун вақт талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, қонуний ҳал этиш топшириғи берилди.

Жумладан, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқароларга ИД-карталар тантанали равишда топширилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech