9 Феврал 2022 йил 421

МОЗИЙГА ДАХЛДОР ЗИЁРАТГОҲГА САЁҲАТ

“Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” доирасида ИИВ ЖИЭД тўртинчи минтақавий ҳудуд 2-сон жазони ижро этиш колониясида хизмат қилаётган бир гуруҳ ёш ходимлар Косон туманида жойлашган Ислом динининг буюк арконларидан бири “Қусам ота” зиёратгоҳида бўлишди.
Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар асосида маънавий-ахлоқий жиҳатдан ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбирда зиёратчиларга табаррук қадамжо ҳақида тарихи ва бу ерда мангу қўним топган буюк Ислом дини Қусам ота ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром ҳис-туйғуларини, юксак эстетик дид ва ахлоқий меъёрларни шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат, миллий маданиятимизнинг энг яхши намуналари билан танишиш, мақсадида ташкил этилган тадбирда ходимларининг маънавий ва интеллектуал салоҳияти бойиди.

Text to speech