МОЛ ЎҒРИЛАРИ УШЛАНДИ
2021 йил 13 февраль куни Косон туман ИИБга тушган хабарга кўра, Косон туман “Машъал” МФЙда яшовчи С.Ш ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 2021 йил 13 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Косон тумани “Дўстлик” МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган уйига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасида бўлган 5 бош, жами бозор баҳоси 8.200.000 сўмлик қўйларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. ТИИБ ХПБ ПИ катта лейтенант Ф.Астанов ва катта лейтенант И.Файзуллаевлар томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, Косон тумани “Нартибаланд” МФЙда яшовчилар Н.Ш, А.А ва Косон тумани “Аралиқ” МФЙда яшовчи О.Н.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, Н.О.дан 5 бош қўйлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Н.О, А.А ва Ш.Н.ларга нисбатан Ўз.Рес ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.