26 Июл 2024 йил 429

Моҳир сузувчилар тақдирланди

Қарши шаҳрида ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг тақвимий режасига асосан воҳа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар шахсий таркибининг жанговар шайлигини ошириш, жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида доимий равишда спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Бу гал спортнинг сузиш тури бўйича Кенгаш биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Иштирокчилар 100 метрга эркин яккалик ва жамоа билан 4х100 усулда сузиш бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг  100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларда 1-ўринни  ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси жамоаси вакили Фарход Рустамов, 2-ўринни  55159-ҳарбий қисми жамоаси вакили, капитан Хамид Латипов ва 3-ўринни Қашқадарё вилояти ИИБ  жамоаси вакили, лейтенант Умрзоқ Сагдиев қўлга киритди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақанинг 4х100 метрга эркин усулда эстафета сузиш тури бўйича 55159-ҳарбий қисми  жамоаси ғолиблибликни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва Қашқадарё вилояти ИИБ жамоаси сузувчилари банд этишди.

Ғолиблар Кенгашнинг медали ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech