7 Апрел 2024 йил 204

Миришкор туманида фирибгарлик жинояти фош этилди

2024 йил 06 апрель куни, Миришкор тумани ИИБ ариза билан мурожаат қилиб, Миришкор тумани Янги Миришкор маҳалласи ҳудудида жойлашган “LNS INTERNATIONAL” компанияси ходими Б.М. уларга компания тўғрисида тушунча бериб, интернет орқали савдо бўлишини тушунтириб, тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун имкониятлар яратиб беришини, онлайн тартибда савдо олиб борилишини, шу орқали даромадга эга бўлишини айтиб, уларга “Сизлар 640 АҚШ долларидан 2440 АҚШ долларигача бўлган миқдорда турли баллик пакетлар сотиб оласизлар-деб, уларнинг ишончига кириб, жами 72.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-м 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Огоҳлик давр талаби экалигини унутмайлик, алдов йўли билан фуқароларни ишончига кириб пулларни ундирадиган кимсаларни қопқонига тушиб колманг! Улар сизнинг соддалигингиз ва ишонувчанлигингиздан фойдаланиб пулларингизни умаришига йул қуйманг.

Text to speech