8 Феврал 2024 йил 200

Миришкор туманида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди


Миришкор туман ҳокимлигида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Саломович Исмоилов, туман ҳокими Файзулло Ғуломов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, депутатлар, ИИБ ходимлари, фахрийлар ҳамда маҳалла йеттилиги иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир етилганларини фош етиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етилишини атрофлича таҳлил етди.

Кун тартибида муҳокама етилган масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи масъулларга аниқ топшириқлар берди.

Йиғилишда подполковник Ғайрат Ҳайдаров Миришкор туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Text to speech