1 Апрел 2021 йил 600

Миқдор эмас сифат муҳим


Одатда истеъмол учун олинадиган маҳсулотнинг миқдори эмас сифати яхши бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Халқимизнинг арзон молнинг шўрваси татимас, деган нақли бежизга айтилмаган. Қашқадарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ходимлари вилоят Ветеринария бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда воҳадаги гўшт ва гўшт маҳсулотлари сотиладиган бозорларда, гўшт дўконларида бўлиб, аҳолига сотилаётган маҳсулотларнинг сифатини мунтазам текширувдан ўтказмоқда. Жумладан, Қарши шаҳар "Ерқўрғон" деҳқон озиқ-овқат бозорида ўтказилган навбатдаги профилактик тадбирда қассоблар ва гўшт маҳсулотлари сотаётган сотувчилар билан ветеринария тартиб қоидаларига амал қилиниши юзасидан рейдлар ўтказилди. Рейд давомида Ғузор туманида яшовчи фуқаро Ф .Ж. балиқ маҳсулотларини белгиланмаган жойда, тегишли маълумотномаларисиз сотаётганлиги аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тадбир давомида қассобларга гўшт маҳсулотларини ташиш, сотиш ва сақлаш вақтида ветеринария тартиб қоидаларига амал қилиниши юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech