19 Март 2021 йил 731

МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН – МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ

Яқинда Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида “Президент мурожаатлари – миллий юксалиш ва бунёдкорлик даъватидир” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси, соҳа ходимлари, ИИВ академияси курсантлари, вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши аъзолари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан эл-юрт ободлиги йўлида белгилаб берилаётган вазифаларнинг мазмун-моҳияти, маънавий-маърифий ишларни амалга оширишдаги давлат ва жамият ташкилотларининг ҳамкорлиги ҳақида сўз борди.
Тадбирда сўз олганлар истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўйилаётгани, мамлакатимиз тараққиётини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани, белгиланган улуғвор вазифаларни рўёбга чиқаришга қатъий киришишбиз учун янги уфқ ва имкониятлар очиб бераётганини таъкидлашди.
Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизни илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш жуда муҳимлиги, ана шундай ўткир талабни чуқур англаган ҳолда ўз ҳиссамизни қўшиш лозим.
Энг устувор вазифа бўлган аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш бўйича катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech