23 Декабр 2021 йил 553

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва амалиётда учраётган муаммоларни бартараф етиш юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди

Қарши шаҳридаги “Ҳаёт” меҳмонхонасининг мажлислар залида мамлакатимизда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва вилоят ИИБ М ва ФРБ, ИИВ Қашқадарё академик лицейи ўқувчилари, Ўзбекиситон фуқаролигига қабул қилинганлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда ИИВ М ва ФРББ бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Шуҳрат Ходжаев ўн етти нафар фуқароларнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, ID-карталар олиш борасидаги мурожаатларини тинглади. Сайёр қабулда еттита мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Шундан беш нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-карталар расмийлаштириб берилди. Икки нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролиги тан олинди. Бундан ташқари илк паспорт олиш ёшига етган ИИВ Қашқадарё академик лицейининг йигирма нафар ўқувчиларига ID-карталар топширилди.
Ўрганиш ва вақт талаб этадиган олтита мурожаат эса назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.

Text to speech