Метин ирода» хўш бу кимда ёки нимада акс этади?
Жамиятнинг кичик бир бўғини бўлмиш оила бу кичик бир жамиятдир. Унинг ҳар-бир фуқаросининг ўз вазифа ва масъулияти ёзилмаган бўлсада амалда ижродадур! Хўш шундай экан бу ўзбек менталитетининг қон-қонимизга сингиб кетганидандир эҳтимол!
Оилада бажарилиши лозим ва шарт бўлган вазифа ва бурч бу инсонни ҳар қандай «метин ирода» деб аталмиш ҳаёт чўғида тоблайди. Агар атрофга назар солсангиз ҳатто кичик бир жонзот чумолининг ҳам ҳаракатини кўз илғамас даражада илғайсиз! Инсончи? Унинг ҳаракати ҳозирги шиддатли замон ва синовли вазиятда қай даражада кўринмоқда? Ҳар бир оилага кириб борар экансан, у ерда аёл ва эркакнинг тенг елкама-елка рўзғорнинг ола хуржунини елкасига ортмоқлаб, тортаётганини гувоҳи бўласан киши! Айрим ҳолатларда эса бунинг аксидир. Хўш шу ўринда савол туғилади? Масьулиятнинг юки қанча? Мажбуриятнинг тарозиси қанча кўрсатади? Оила пойдеворининг мустаҳкамлиги кимнинг ва ниманинг асосида яратилади? Саволлар кўп, лек жавоблар оғир!
Яқин кунда ноҳуш ҳолатни ўрганишга борганимда аёл турмуш ўртоғи томонидан жисмоний зўрликка ўчраган! У билан суҳбат асносида, шунча нохўш ҳолатлардан кейин, қай тарзда яшайсиз деган саволимга у аёл, бадани оғриқдан оғрисада, ҳаракатланишга мажоли бўлмасада, менга гўёки эшитилмаётгандек бор кўчини тўплаб, шундай деди; Болаларимнинг отаси уларга қараса, боқса, моддий таьминласа яна чиройли яшаб кетавераман!
Шунда бор вужудимни совуқ тер босди! Хўш бу аёлдаги куч «Метин иродами?» ёки оиладаги аёл бурчими?