28 Октябр 2021 йил 316

Металл қувурларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

 

Шаҳрисабз шаҳар “Наврўз” МФЙда яшовчи М.Ф. Шаҳрисабз туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 10 октябрь кунига ўтар кечаси “Лолистон” МФЙда жойлашган молхонасидан диаметри 75 мм.ли 10 метр ва диаметри 100 мм.ли 7,5 метр металл қувурларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳар “Сариосиё” МФЙда яшовчи уй бекаси К.М. ҳам 2021 йил 15 октябрь куни Шаҳрисабз тумани “Истиқбол” МФЙда жойлашган молхонасидан бир дона эшик ва 2 дона ромларини ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Ҳар иккала ҳолат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Шаҳрисабз тумани “Лолиситон” МФЙда яшовчи С.И. содир этгалиги аниқланиб, ундан юқорида номлари келтирилган ашёлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

 

Text to speech