23 Январ 2024 йил 307

Мерганлик мусобақаси

ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг 2024-йил спорт мусобақаларини ўтказиш тақвимий режасига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари шахсий таркиби ўртасида спортнинг пневматик қуролдан “Ўқ отиш” тури бўйича мусобақаси бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қашқадарё вилоятибўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада жамаолар ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг пневматик пистолетдан ўқ отиш баҳсларида 1-ўринни  55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Абдусодиқ Махмудов, 2-ўринни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси,  III- даражали сержант Позилбек Талибаев, 3-ўринни ИИВ ХАХТ 7256-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, капитан Лазиз Хайдаров қўлга киритди.

Қизғин ва муросасиз мусобақанинг ВП-1 (винтовка пневматический) қуролидан ўқ отишда 1-ўринни  55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, сержант Отабек Ахматжонов банд этди. Навбатдаги совринли ўринлар 55159 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, сержант Шамшод Каттахонов ва Қашқадарё вилояти ИИБ ходими, катта сержант Фаррух  Файзуллаевга насиб этди.

Шунингдек, мусобақанинг хотин-қизлар ўртасида пневматик пистолетдан ўқ отиш баҳсларида  55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси,  оддий аскар Наргиза Рашидова 1-ўринни, ИИВ ХАХТ 7256- ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Нодира Каттамова 2-ўринни, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси, III- даражали сержант Маржона Ботирова 3-ўринни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида эса 1-ўринни 55159-ҳарбий қисм, 2-ўринни Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, 3-ўринни ИИВ ХАХТ 7256-ҳарбий қисми терма жамоаси аъзолари  қўлга киритди.

Ғолиблар ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгашининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Text to speech