20 Апрел 2022 йил 726

Меҳр ва саховат тадбири

 

Инсон қадри азиз бўлган юртимизда, ҳар бир меҳрга инсон алоҳида эътибор ва эъзозга лойиқ бўлиб, ҳеч ким меҳрдан четда қолмайди. Жумладан, Қарши шаҳар 17-Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида муборак Рамазон ойи муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, Eriell Group қўшма корхонаси ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда имконияти чекланган болаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва юксак эҳтиром алоҳида эътирофга лойиқлигини таъкидлашди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 638-сонли Қарори муҳим дасиуриламал бўлиб хизмат қилаётир. 

Тадбир доирасида мактабда таҳсил олаётган 480 нафар имконияти чекланган ўқувчиларга Eriell Group қўшма корхонаси томонидан совға-саломлар берилгани болажонларга ўзгача завқ улашди. 

Меҳр-саховат тадбирида болажонлар ўзгача завқ олгани уларнинг сўзлари ва юзларидаги қувончда зоҳир бўлди.

Text to speech