1 Октябр 2021 йил 1601

Меҳр нури ёғар доим юзингиздан устозлар

 

Қашқадарё вилояти ИИБ тасарруфидаги “Юлдузча” мактабгача таълим ташкилотида 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан “Меҳр нури ёғар доим юзингиздан устозлар” мавзуида саҳналаштирилган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ, МТТ тарбиячилари ва ота-оналар иштирок этишди.

  Дастлаб тадбирда саҳнага болажонлар тайёрлов гуруҳи чиқиб, устоз ва мураббийларни табриклашди. Тарбияланувчилар Ватанга садоқат ва муҳаббат, уни севиш, уни кўз қорачиғидек асраш, юртни истиқлоли ва истиқболи, осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг устоз ва мураббийларини шеърий тилда қутлади. 

Сўнгра, тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг Ватанни, устоз ва мураббийларни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари иштирокчилар олқишига сазовор бўлди. Гуруҳлар жўрлигида куй-қўшиқларни ижро этишди.

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: