21 Феврал 2024 йил 184

Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" муносабати билан Касби туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахслар қайта жиноят содир этишини олдини олиш,  ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан бандлигини таъминлаш, муайян касбга ўқитиш орқали уларнинг дунёқарашини ўзгартириш, ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатни шакллантириш борасида профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбирда бўш иш ўринлари бўйича Меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, унда 3 нафар назоратдаги шахсларга ишга жойлашишлари учун  ташкилотларга йўлланмалар берилиб, 2 нафари ишга жойлаштирилди.

Text to speech