28 Март 2024 йил
370
Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Касби туман
ички ишлар бўлими ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида бўлган назоратдаги шахслар билан
“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди.
Унда
назоратдаги шахслар қайта жиноятга қўл урмаслиги, меҳнатга ҳалол муносабатда
бўлиши, белгиланган қоидаларга амал қилиши учун фойдали меҳнат билан
шуғулланиши лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди.
“Ёшлар ва
бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да назоратдаги шахслар тадбиркорлик,
меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар билан мурожаат
қилишлари юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берди.
Шундай сўнг
бўш иш ўринлари бўйича Меҳнат ярмаркаси ташкил қилиниб, бир нафар назоратдаги
шахс ишга жойлаштирилди.