Меҳнат ярмаркаси
Муборак туман ички ишлар бўлими ЖХХ Пробация
гуруҳи ҳисобида бўлган назоратдаги шахслар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси
ташкил этилди. Унда вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бўлими бошлиғи, подполковник
С.Шаропов сўзга чиқиб, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да
тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар
билан мурожаат қилишлари юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берди.
Туман ИИБ бошлиғи подполковник Ф.Тойлоқов ва
туман прокурорининг биринчи ўринбосари С.Ражабовлар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 29 июнь кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб
бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтириб,
назорат остидаги шахсларга жазо ўташи давомида қайта жиноят содир этмасликлари
ва суд томонидан қўйилган чекловларга
қатъий амал қилишлари бўйича тегишли тавсиялар берди.
Шундай сўнг бўш иш ўринлари бўйича Меҳнат
ярмаркаси ташкил қилиниб, унда 2 нафар назоратдаги шахсларга ишга жойлашишлар
бўйича ташкилотларга йўлланмалар берилди.