Меҳнат ярмаркаси
Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Махсус қабулхонасида вилоят Бандликка кўмаклашиш маркази ва ЖТСД ходимлари иштирокида бўш иш ўринлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда бошқарма Махсус қабулхонасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган шахслар иштирок этди.
Тадбирда шаҳар ва туманлардаги ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда иштирок этганлар ўзлари қизиққан иш ўринлари билан танишиб, мутахассислардан керакли тавсия ва таклифларни олишди. Бундан ташқари фуқаролар ўзини ўзи банд этиши учун сартарошлик ва бошқа маиший хизмат турлари бўйича кўргазмадан жой олган таклифларни ўрганиб чиқишди.
Тадбирда бир нафар фуқаро “Ўзбекистон-Хитой” ип йигирув қўшма корхонасига, яна бир нафари эса Қарши шаҳар “Универсал таъмирлаш” корхонасига ҳайдовчиликка ишга жалб этиладиган бўлди.
-Маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун айни пайтда жазо ўтаётган ёшлар бу иборанинг ҳақиқатлигини шу ерга келиб тушуниб етишди, - дейди вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи подполковник Жасур Тошев.- Ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад хоҳ катта, хоҳ кичик бўлсин, фуқароларни иш билан ёки бандлигини таъминлаш кўргазмали мисоллар асосида тушунтирилди.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.